Эрта турмушни тарғиб қилган блогер жазоланди

Эрта турмушни тарғиб қилган блогер жазоланди

Ижтимоий тармоқда “Сурхондарёда 2008 йилда туғилган қизнинг 2 нафар фарзанди бор” сарлавҳаси остида видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

 

 

Аниқланишича, жорий йилнинг 21 ноябрь куни блогерлик билан шуғулланувчи Ж.Н. ва С.Р. лар ўзаро келишган ҳолда ўзларини 15 ва 17 ёшдаги вояга етмаган ота-она деб кўрсатиб видеороликда иштирок этишган. Уларнинг шериги A.Ш. эса видео давомида эрта никоҳ ҳолатини ижобий шарҳлаб, ҳақиқатга зид вазият акс этган мазкур видеони ўз Инстаграм саҳифасига жойлаган.

 

 

 

Болалар омбудсмани сўровига кўра, эрта никоҳни тарғиб қилиш мазмунидаги мазкур ҳолат бўйича блогер A.Ш.нинг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш мақсадида иш ҳужжатлари туман ИИБ томонидан жорий йил 25 ноябрь куни ЖИБ Термиз шаҳар судига юборилган.

 

 

 

Суд томонидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилиб, A.Ш.ga нисбатан МЖтКнинг 202-2 моддаси 1 қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан БҲМнинг 4 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Ж.Н. ва A.Ш. лар эса бундай номақбул ҳаракатларга йўл қўймаслик бўйича огоҳлантирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: