Бугун Ғазо шимолидаги қамалнинг 55-куни

Бугун Ғазо шимолидаги қамалнинг 55-куни

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 418 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчилар Ғазонинг Зайтун ҳудуди, Байт Лаҳия, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 44249 киши шаҳид бўлди.

▪️Бугун Ғазо шимолидаги қамалнинг 55-куни. БМТ маълумотларига кўра, биргина ноябрь ойида босқинчилар Ғазо шимолига ёрдам етказилиши бўйича 41 та сўровни рад этган.

▪️Фашистлар кўчирилганлар яшаётган Табайин ва Зайтун мактабларига ҳужум қилди. 23 киши шаҳид бўлди. Уларнинг аксарияти болалардир.

▪️Ал-Қассам бригадалари Нитцарим ўқига зарба берди ва Жабалиядаги Ал-Ауда масжиди яқинида «Меркава» танкини экипажи билан йўқ қилди.

▪️Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги сулҳ бугун эрталаб соат 4 да кучга кирди.

▪️Сулҳ эълон қилинишидан олдин «Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг Ҳайфа, Тел-Авив, Наҳария ва Жалила шаҳарларига катта миқдорда ракеталар учирди – сиреналар кунига 115 марта янгради. Аккадаги Шарага базаси уч марта ҳужумга учради, Капридаги 146-дивизионнинг янги қароргоҳи бомбардимон қилинди, Кирят Шмонага учувчисиз учоқлар ёрдамида ҳужум қилинди.

▪️Босқинчилар Ливаннинг Байрут, Баалбек, Тир, Саидага ва Қувайтнинг Ливандаги элчихонаси яқинларига ҳужум қилишди. Нацистлар ҳужумлари бошланганидан бери 3823 киши ҳалок бўлди.

▪️Исроилликларнинг 61 фоизи Исроил «Ҳизбуллоҳ»ни мағлуб эта олмади деб ҳисобламоқда.

▪️ Reuters: Туркия раввин Коганни ўлдиришда айбланаётган ўзбекистонликларни БААга экстрадиция қилди. БАА Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Туркия расмийларига миннатдорчилик билдирди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: