Ҳиндистон Россия қуролларидан бош тортди

Ҳиндистон Россия қуролларидан бош тортди

Ҳиндистон Россиядан мудофаа ускуналарига буюртмаларни кескин қисқартирди ва ўз эътиборини Ғарб етказиб берувчиларига қаратди, деди расмийлар Bloomberg’га. Бу анъанага кўра Москвадан қурол-яроғга таяниб келган мамлакат сиёсатида жиддий ўзгаришлар юз берганидан далолат беради.

Ҳиндистоннинг юқори мартабали расмийларига кўра, биргаликда вертолётлар ва илғор қирувчи самолётларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш режалари тўхтатилган. Шунингдек, Ҳиндистон экипажини ўқитиш учун ядровий сув ости кемасини ижарага бериш таклифи ҳам савол остида эди. Россия қуролларининг Ҳиндистон импортидаги улуши 2009 йилдаги 76 фоиздан ўтган йили 36 фоизга камайди.

«Ҳарбийлар Ғарб технологиялари билан ишлашда ўзига бўлган ишонч ортиб бормоқда, шунинг учун Ҳиндистон доимий равишда Ғарбда ишлаб чиқарилган қуролларга ўтмоқда», деб тушунтирди Лондон King’s коллежи катта ўқитувчиси Анит Мукҳержи.

Мутахассисларнинг фикрича, Ҳиндистонни Россия билан ҳамкорликдан икки омил узоқлаштирмоқда: Украинадаги уруш туфайли қурол етказиб беришдаги узилишлар ва Россия ҳарбий-саноат мажмуасининг Хитой таркибий қисмларига ортиб бораётган қарамлиги.

Дўстларингизга ҳам юборинг: