Microsoft 60 000 нафар ходимидан ўз хоҳишига кўра ишдан бўшашни сўради
Microsoft 60,000 нафар ходимидан ўз хоҳишига кўра ишдан бўшашни сўрамоқда. Бу компаниянинг жами ходимлари сонини 27 фоизини ташкил этади.
Бунда шартлар штат қисқартиришдагидан фарқ қилмайди: ўтган сафар 2 ойлик маош ва иш стажи учун бонус тўланган эди. Ишдан 31-декабргача кетиш лозим, аризани ҳатто компания вице-президентлари ҳам топшириши мумкин.
Microsoft шу тариқа дата-марказлар қурилиши учун маблағ тежаб қолишга умид қилмоқда. Афтидан, ўз хоҳиши билан кетмаганларни кейинчалик кутилмаганда ишдан бўшатишлар кутади.
