Башар Асадга Россия унинг режимини сақлаб қолмаслиги ҳақида хабар берилган

Башар Асадга Россия унинг режимини сақлаб қолмаслиги ҳақида хабар берилган

Бу ҳақда Sky News Arabia ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда. Телеканал суҳбатдошининг сўзларига кўра, мабодо Москванинг Суриядаги вазиятга аралашуви содир этилса ҳам, бу чекланган ҳаракатлар бўлади, сабаби русларнинг айни дамда “бошқа устуворликлари” бор.

Кремлга яқин Bloomberg манбаси ҳам 2011 йилда режими деярли қулаган ва сўнгги 9 йил ичида Россия армияси туфайли омон юрган Асадни сақлаб қолиш учун Москванинг ҳеч қандай режаси йўқлигини тасдиқлади. Асад армияси чекиниб, бирин-кетин шаҳарларни таслим этаётганини инобатга олсак, бундай пайтда русларда қандайдир режалар пайдо бўлиши даргумон, дейди манба.

Башар Асад режимининг яна бир иттифоқчиси Эрон ўз ҳарбийлари ва дипломатларини Суриядан эвакуация қилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди. Нашр суҳбатдошларига кўра, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қарашли “Ал-Қудс” кучлари қўмондонлари мамлакатни тарк этган.

The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, Миср ва Иордания Асадни Сурияни тарк этиб, мухолифат иштирокида муваққат кенгаш тузишга чақирган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: