Немис қонунчилари Таурус ракетасини етказиб беришни муҳокама қилмоқда

Немис қонунчилари Таурус ракетасини етказиб беришни муҳокама қилмоқда

Немис қонунчилари жума куни Украинага узоқ масофага учувчи «Таурус» қанотли ракеталарини жўнатиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Украина ҳукумати ҳамда айрим немис сиёсатчиларининг бир неча бор мурожаатларига қарамай, канцлер Олаф Шолс ҳозирча уларни Киевга етказиб беришни рад этган.

Унинг таъкидлашича, «Таурус» қанотли ракеталари қўлланилса, Германия Россия ва Украина ўртасидаги урушга тортилиш хавфи бор.

Таурос немис армиясининг арсеналидаги энг кучли қуроллардан бири бўлиб, бункерларга кириб бориш қобилиятига эга.

У 500 километр (300 миля) масофага уча олади ва қирувчи самолёт билан учирилиши мумкин.

Украина ундан Россия ичидаги позицияларга ҳужум қилиш учун фойдаланмоқчи.

Дўстларингизга ҳам юборинг: