Суриянинг Москвадаги элчихонаси мухолифат байроғини кўтарди

Суриянинг Москвадаги элчихонаси мухолифат байроғини кўтарди

Бир гуруҳ эркаклар Москвадаги мамлакат элчихонаси биносига суриялик мухолифатнинг уч юлдузли байроғини ўрнатди, деб хабар бермоқда Реутерс ва АФП ахборот агентликлари.

Эркаклар элчихонанинг балконида туриб, яшил, қизил, қора ва оқ рангли байроқни кўтарди ва қарсак чалиб, нишонлади.

Бу Асад режими қулаганидан бир кун ўтиб содир бўлди.

Президент Башар Асад сиёсий бошпана олган Россияга қочиб кетгани хабар қилинган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: