Туркия янги Сурияни хоҳлайди
Туркия Сурияда «инклюзив» ҳукумат ўрнатишга чақирмоқда.
Дам олиш кунлари мухолифат кучлари узоқ йиллик ҳукмдор Башар Асадни ағдарганидан сўнг Туркия Сурияда «инклюзив» янги ҳукумат тузишга чақирди.
«Халқаро ўйинчилар, хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Сурия халқи билан мулоқот қилишини ва инклюзив маъмурият ўрнатилишини қўллаб-қувватлашини кутамиз», деди Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан.