Медведев дўқ-пўписа қила бошлади

Медведев дўқ-пўписа қила бошлади

Россия Хавфсизлик кенгаши раис ўринбосари Дмитрий Медведев Москвада генерал Кирилловнинг ўлдирилиши ҳақида фикр билдирди.

«Киев режими ҳарбий-сиёсий раҳбарияти Кирилловнинг ўлдирилгани учун муқаррар жазо олишини кутмоқда,» – дея таъкидлади Медведев.

У Москвадаги террор ҳужумини «Бандера режимининг сўнгги талвасаси» деб баҳолади.

«Россия халқини қўрқитиш, Россия армиясининг ҳаракатини тўхтатиш ва ваҳима уйғотишга уринишлар беҳуда,» – деб қўшимча қилди Россия Хавфсизлик кенгаши раис ўринбосари.

Дўстларингизга ҳам юборинг: