Боку Россиядан Қорабоғни тиклаш учун сармоя кутмоқда — Илҳом Алиев

Озарбайжон президентининг айтишича, илк инвестиция лойиҳасини Татаристон амалга оширган.
«Бу Жаброил туманидаги «Камаз» хизмат кўрсатиш маркази бўлиб, уни Татаристон раҳбари билан бирга очдик. Шунингдек, инвестицияларни ҳам, пудратчиларни ҳам мамнуният билан қабул қиламиз», — деди Алиев.