Актау аҳолиси авиаҳалокатдан жабрланганларга қон топширмоқда
Актау шаҳри аҳолиси AZAL авиакомпанияси самолёти ҳалокати қурбонлари учун қон топшириш учун боришмоқда.
Бу ҳақда Қозоғистон ОАВлари хабар бермоқда.
«Актау аҳолиси авиаҳалокат қурбонлари учун қон топшириш учун шаҳар қон марказига келди», деб ёзади маҳаллий нашрлар.
Полиция ходимлари жасадлар шаҳар ўликхонасига олиб кетилишини тасдиқлади.