Лукашенко Беларусда 10 та Орешник мажмуасини истайди
Беларус президенти Александр Лукашенко республика ўз ҳудудида 10 га яқин “Орешник” комплексларини жойлаштириш имкониятига эга бўлишини кутмоқда.
«Менимча, ҳозирча ўнтача, кейин кўрамиз. Агар россияликларда кўпроқ жойлаштириш истаги бўлса, биз кўпроқ жойлаштирамиз,» – деди Лукашенко ЕОИИ саммити якунида журналистнинг саволига жавоб берар экан.
Беларус президенти шу пайт яқин келган россиялик ҳамкасби Владимир Путинга ўз сўзларини такрорлади. «Хўш, ўнта, ундан кўпми?» – деб жавоб берди Путин. Лукашенко «захира билан» гапираётганини тушунтирди.
Аввалроқ Беларус ва Россия президентлари 2025-йилда «Орешник» мажмуаси ва бошқа энг янги рус қуролларини Беларус ҳудудига жойлаштиришга тайёрлигини билдиргани хабар қилинганди.