Ақтаудаги самолёт ҳалокати қачон ва айнан қандай содир бўлди?

Ақтаудаги самолёт ҳалокати қачон ва айнан қандай содир бўлди?

Самолёт ҳалокати 25-декабр куни эрталаб содир бўлган. Авиадиспетчерлар Грозний ва Махачқалъага қўнишга рухсат беришдан бош тортгач, самолёт фавқулодда қўнишга уринган.

Ақтау аеропортига бир неча километр қолганда, даштга қулаб тушди, портлаб кетди ва ёниб кетди. Бурун қисми бутунлай ёниб кетган, дум қисми эса омон қолган. Унда, дастлабки маълумотларга кўра, камида 29 нафар йўловчи тирик қолган.

Эмбраер 190 бортида беш экипаж аъзоси ва 62 йўловчи бўлган. Қозоғистон бош вазири ўринбосари Канат Бозумбаевнинг айтишича, ҳалокат оқибатида 38 киши ҳалок бўлган. “Жасадларнинг аҳволи ёмон, асосан куйган”, — дея Бозумбаевнинг сўзларини келтиради Tengrinews.kz.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Россия тергов якунланмагунча самолёт ҳалокати сабаблари ҳақида ҳеч қандай фараз яратмайди. «Тергов хулосалари чиқмасдан олдин бирон бир фараз яратиш нотўғри бўлади ва биз буни қила олмаймиз ва буни ҳеч ким қилмаслиги керак», деди Песков.

Дўстларингизга ҳам юборинг: