Чилонзордаги овқат тайёрлаш жойида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги овқат тайёрлаш жойида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақдаги хабар 31 декабрь куни соат 07:38 да Тошкент шаҳар ФВБга келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 07:48 да воқеа жойига етиб бориб, соат 07:51 да ёнғин қуршаб олиниб, 07:54 да ўчирилди.

Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Дўстларингизга ҳам юборинг: