Юнусободнинг айрим ҳудудларида вақтинча «свет» бўлмайди
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» хабар беришича, 7 январь куни “Карамуртская” 35/6 кВ подстанциясида эскирган электр ускуналарини замонавийларига алмаштирилади.
Шу муносабат билан туманнинг «Отчопар-1», «Отчопар-2», «Бодомзор», «Бўзсув», «Обод», «Посира», «Мингчинор», «Боғибўстон», «Шайх Шивли», «Мирзо Улуғбек», «Хиёбонтепа» ҳамда «Фирдавсий» маҳаллаларида соат 09:00 дан 17:00 гача электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.