Тошкентда трамвай қуриш ишлари тезлаштирилади
2025 йил учун давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳужжат билан мамлакатда жамоат транспортининг экологик тоза ёқилғига ўтказилишини тезлаштириш режалаштирилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳрида трамвай линиясини қуриш лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асослаш (ТИА) ни ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда.
Лойиҳа халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 2025 йилнинг сентябригача амалга оширилиши керак.