Истанбулда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси қалбаки алкоголь ичиб, вафот этди
2025 йил 14 январь куни Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага қўлбола спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланиб вафот этган 5 нафар юртдошларимизнинг яқин қариндошлари мурожаат қилди.
Ушбу нохуш ҳолатлар Истанбул шаҳрининг Аксарай туманида сотиб олинган спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида юзага келган.
Вафот этган фуқароларимиз асосан 35–40 ёшдаги эркаклар бўлиб, уларнинг барчаси вояга етмаган фарзандларни етим қолдирди.