Божхона постида Қизил китобга киритилган 717 та буғу шохини яширинча олиб ўтмоқчи бўлишди
Шохлар “Ғишткўприк” чегара божхона постида аниқланди.
Маълумотларга кўра, биринчи ҳолатда 600 та шох машина юкхонасидан топилган, қолган 117 таси эса пиёда кириб келган фуқаронинг юклари орасидан аниқланган.
Экспертиза натижасида улар Ўзбекистон Қизил китобга киритилган буғу турига мансуб эканлиги тасдиқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.