Эронда Олий суд биноси ёнида икки судья ўлдирилди
Эрон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари шанба куни мамлакат Олий суди биноси яқинида содир этилган икки судьянинг қотиллигини тергов қилмоқда, дея хабар бермоқда Mehr агентлиги.
Эрталаб қуролланган шахс судьяларга ҳужум қилиб, сўнгра ўзини ўлдирган.
Агентлик ҳалок бўлганларни «тажрибали судьялар» деб таърифлайди. Бундан ташқари, уларнинг бир ҳамкасби ва шахсий қўриқчиси жароҳат олган.
Меҳр агентлигининг таъкидлашича, ҳозирда терговчилар «террор ҳужумининг бошқа ташкилотчиларини қидириб топиш ва қўлга олишни бошлаганлар».