Қозоғистон Ўзбекистонга картошка экспортини чеклади
Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистонга картошка экспортини 6 ой муддатга чеклади.
«Бу ички бозордаги нархларни барқарорлаштиришга қаратилган», – деб хабар қилди Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати.
Таъкидланишича, Қозоғистонга қўшни давлатлар, хусусан, Ўзбекистон томонидан картошкага бўлган талаб ортиб бораётгани ва экспорт нархларининг юқорилиги туфайли унинг таннархи 1,5 баробар (411 минг тоннадан 605 минг тоннагача) ошган. Жумладан, ўтган ҳафтада экспортга йўналтирилган ишлаб чиқарувчилар ўртасида нархларнинг кескин ошиши (170 тенгедан 270 тенгегача) қайд этилган.
«Ушбу чора ЕОИИ мамлакатларига тааллуқли эмас, аммо бу йўналишдаги экспорт ҳам назорат қилинади», – дейилади хабарда.