Таиланддаги уйғурлар депортация хавфи сабабли очлик эълон қилишди

Таиланддаги уйғурлар депортация хавфи сабабли очлик эълон қилишди

Таиландда иммиграция ҳибсхонасида сақланаётган бир гуруҳ уйғур муҳожирлар Хитойга депортация қилиниши мумкинлигидан қўрқиб, бир неча кундан бери очлик эълон қилишмоқда. Барча бошқа маҳбуслар кўчирилганига қарамай, улар қамоқда қолмоқда. Хитойда уларни таъқиб, қамоқ ва ўлим кутиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинмоқда.

Маҳкумлар ҳибсхонада оғир шароитларда сақланаётганини билдиришмоқда: ташқари билан алоқа чекланган, тиббий ёрдам деярли йўқ.

«Биз эркин дунёдан ёрдам сўраймиз. Агар Хитойга қайтаришса, тақдиримиз нечоғли аянчли бўлишини ҳамма билади», деди ҳибсхонадан хабар йўллаган уйғурлардан бири.

Маҳкумлар БМТ вакиллари билан учрашишни сўрашган, бироқ уларнинг илтимослари рад этилган. Уларга эътибор қаратишни талаб қилмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ уйғур аёл фарзандлари ва қўшнисига Қуръон таълимини ўргатгани учун 17 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: