Ҳатто Шольц ҳам Маскни фашизмда айблади
ГФР канцлери Олаф Шольц Илон Маскнинг «Германия учун муқобил» (АДГ) партиясини қўллаб-қувватлашидан ғазабланганини билдирди ва бу ҳолатни жирканч деб атади.
Берлиндаги сайловолди тадбирлари доирасида Шольц журналистларга медиа магнатларининг Германия сиёсатига аралашувига аллақачон кўникиб қолганини айтди. Унинг сўзларига кўра, янгилик шундаки, Маск бутун Европадаги ўнг-популистик партиялар вакилларини қўллаб-қувватламоқда. «Ва бу ҳақиқатан ҳам жирканч ҳамда бутун Европа Иттифоқидаги демократик ривожланиш учун зарарлидир,» – деб таъкидлади канцлер.
Шольц АҚШнинг Германияни нацизмдан озод қилиш ва демократияни қарор топтириш ишига қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлаб ўтди. «Шунинг учун мен Илон Маскнинг ўнг радикаллар тарафини олгани, шунингдек, ўтмишда немислар томонидан Европада кўплаб яҳудийлар ва бошқа инсонларнинг қатл этилишига нисбатан номақбул муносабат билдирганидан жуда ғазабдаман,» – деди канцлер.