Трамп Халқаро жиноий суддан Нетаняхуга қарши айбловлар учун қасос олмоқда

Трамп Халқаро жиноий суддан Нетаняхуга қарши айбловлар учун қасос олмоқда

6 февраль куни Доналд Трамп Халқаро жиноий суд (ХЖС)га қарши санкциялар жорий этиш тўғрисида фармон имзолади. Бу қарор ХЖС томонидан Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантга геноцид ва ҳарбий жиноятлар бўйича ҳибсга олиш ордери берилгандан сўнг қабул қилинди. Фармон Нетаняху ва Трампнинг Вашингтонда ўтказган музокараларидан бор-йўғи бир кун ўтиб имзоланди.

Трампнинг сўзларига кўра, ХЖС ваколатларини суиистеъмол қилмоқда, чунки Исроил расмийларига қарши ордер бериш «ноҳақ» ва «нотўғри қарор»дир. Унинг санкциялари АҚШ ва унинг иттифоқчиси Исроилга қарши олиб борилаётган ХЖС терговларига алоқадор шахсларга қаратилган.

7 февраль куни БМТнинг расмий нашри «БМТ янгиликлари» ХЖС баёнотини эълон қилди. Суд Трампнинг қарорини кескин қоралаб, «ўз ходимларини ҳимоя қилиш» ҳамда «бутун дунёдаги бегуноҳ жабрланувчиларга адолат ва умид улашишда давом этиш» ниятини маълум қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: