Кремль: Россия Украина билан ҳудудларни алмашиш масаласини муҳокама қилмайди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/kvoqwcg59yyllwf.jpeg)
Россия Украина билан ҳудудларни алмашиш масаласини муҳокама қилмайди. Бу ҳақда Кремль хабар берди.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский «бир ҳудудни бошқасига алмаштириш» ҳақида гапирган эди.
«Бу мумкин эмас. Россия ҳеч қачон ва ҳеч қандай ҳолатда ўз ҳудудини алмашиш масаласини муҳокама қилмаган ва қилмайди ҳам. Украина қўшинлари Россия ҳудудидан чиқариб юборилади. Йўқ қилинмаганлар ҳайдаб чиқарилади», — дея таъкидлади Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.