Европарламент Зурабишвилини Грузиянинг “қонуний президенти” деб тан олди
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2025/02/izobrajenie_2025-02-13_202400996.jpg)
Европа Иттифоқи парламенти “Грузиядаги сиёсий вазиятнинг ёмонлашуви тўғрисидаги” резолюцияни қабул қилди. Ушбу ҳужжатда Саломе Зурабишвили мамлакатнинг “қонуний президенти” деб тан олинган.
Евродепутатлар Грузиядаги 2024 йилги парламент сайловлари натижаларига кўра “Грузия орзуси” партияси томонидан шакллантирилган ҳокимият органларини, шу жумладан, президент лавозимига тайинланган Кавелашвилини тан олинмаслигини эълон қилшди.
Бундан ташқари, Европарламент халқаро ҳамжамиятни уларни бойкот қилишга, шунингдек, уларга қарши санкциялар жорий этишга чақирмоқда.