“Ёшлар дафтари” орқали 180 минг ёшга 345 млрд сўмлик ёрдам кўрсатилди — Президент

“Ёшлар дафтари” орқали 180 минг ёшга 345 млрд сўмлик ёрдам кўрсатилди — Президент

 

 

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқоти давомида айтиб ўтди.

 

У шунингдек, сўнгги 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 карра кўпайгани, бизнес вакилларининг салкам 40%и ёшлар ташкил этаётгани ва ишсиз ёшлар 2 карра камайгани ҳақида гапирди.

 

Айниқса, илмий даражали ёш олимлар сони 2 карра ошиб, 4 357 нафарга етгани тилга олинди.

 

Президент шу қаторида Парвиз Туксановни табриклади! У SAT имтиҳонидан энг юқори 1 600 балл тўплагани учун ота-онаси ва ўқитувчиларига миннатдорлик билдирилди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: