2,4 млн боланинг ҳаётини сақлаб қолган донор вафот этди

Австралияда 2,4 млн боланинг ҳаётини сақлаб қолган донор вафот этди
88 ёшли Жеймс Харрисон, дунёдаги энг самарали донорлардан бири эди.
У 18 ёшидан бошлаб қон плазмасини топшириб, 81 ёшигача ҳар икки ҳафтада донорлик қилган.
Унинг плазмасида махсус зардоб тайёрлаш учун қўлланиладиган ноёб иммуноглобулин (anti-D) мавжуд бўлгани сабабли, у 2,4 млн чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берди.
Бу зардоб она ва бола ўртасидаги резус-конфликтнинг олдини олиш мақсадида резус омили манфий бўлган ҳомиладор аёлларга юборилади.