Ўзбекистонда аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш нархлари тез ошмоқда

Феврал ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,5 фоизга ошгани маълум қилинди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг феврал ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,5 фоизга қимматлашган.
Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик (2024 йил февраль ойига нисбатан) ўсиш даражаси 10,1 фоизни ташкил этган.
2025 йилнинг февраль ойида истеьмол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 0,6 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,3 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,8 фоизга ошгани кузатилган.
Мазкур ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун 10 мингдан ортиқ савдо нуқталари ва хизмат кўрсатиш объектларида 170 мингдан зиёд нархлар қайд этилган.
420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.