Саида Мирзиёева Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамкулов билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

“Маданий-гуманитар ҳамкорликни муҳокама қилар эканмиз, бўлажак қўшма тадбирлар, жумладан, А. Навоий номидаги театрнинг Остона ва Олмаота шаҳарларига ижодий сафарлари, Қозоғистон Миллий музейи ва Абилхон Кастеев номидаги Қозоғистон санъат музейида кўргазмалар, шунингдек, Туркистонда ёшлар форумини ташкил этиш юзасидан фикр алмашдик”, деб ёзади Президент ёрдамчиси.

Қўшимча қилинишича, ушбу тадбирларнинг юксак савияда ўтказилиши Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг эътибори ва қўллаб-қувватлаши туфайли қардош халқлар ўртасида қарор топган дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: