Жиззахда рулда ухлаб қолган ҳайдовчи ҳалокатга учради

Жиззахда рулда ухлаб қолган ҳайдовчи ҳалокатга учради

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидан ўтувчи М39 йўлида фожиали йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

 

 

 

Вилоят ЙҲХБ маълумотига кўра, ҳодиса 13 март куни соат 06:50 да юз берган. Тошкент-Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган Матиз автомобили ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган ва қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Натижада у юк автомобили билан тўқнашган.

 

 

 

Ҳодиса оқибатида Матиз ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: