Россиядаги маҳбусларнинг 70 фоизи – Марказий Осиёликлар

Россия Жазони ижро этиш федерал хизмати раҳбари Гостевнинг маълум қилишича, мамлакатдаги жазони ижро этиш муассасаларида хорижликларнинг «концентрацияси» ортмоқда.
2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Россия колонияларида 30 мингдан ортиқ хорижлик маҳбус бор, улардан 69,5 фоизи Марказий Осиё давлатлари фуқароларидир.
Гостев айрим ҳолларда бундай вазият фавқулодда ҳодисаларга – қочиш ва гаровга олиш ҳолатларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, у террорчиликда айбланаётган шахслар сони 45,5 фоизга ошганини, экстремистик жиноятлар бўйича эса ўсиш 96 фоиздан юқори эканини қайд этган.
Мазкур статистиканинг ўсиб боришини мусулмон жамиятларида таълим ва тарбияга эътиборнинг сустлашгани билангина изоҳлаш мумкин. Диний таълим тўғри йўлга қўйилмас экан, нафақат маҳбуслар сони, балки жамиятдаги ижтимоий беқарорлик ҳам ортиши мумкин.