Италияда кучли ёғингарчилик кузатилмоқда

Италияда кучли ёғингарчилик кузатилмоқда

Мамлакат шимолида қизил огоҳлантириш эълон қилинди.

14 март куни Тоскана ва Эмилия-Романя вилоятларида кучли ёмғир ёғиши натижасида қизил огоҳлантириш даражаси белгиланди. Флоренцияда қутқарув хизматлари аллақачон сув босган автомобиллар бўйича ўнлаб хабарларни қабул қилмоқда.

Вилоят раҳбари Эугенио Гиани аҳолига эҳтиёткор бўлишларини тавсия қилиб, вазият янада ёмонлашиши мумкинлигини огоҳлантирган. Флоренцияда деярли барча давлат муассасалари, жумладан, мактаблар, бозорлар, музейлар ва қабристонлар ёпилган. Маданий ва спорт тадбирлари бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил май ойида Эмилия-Романяда содир бўлган ҳалокатли тошқинлар 17 кишининг ҳаётига зомин бўлиб ва миллиардлаб евро зарар келтирган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: