Хитойда водородда ҳаракатланадиган поезд муваффақиятли синовдан ўтказилди
Хитой водородда ҳаракатланадиган биринчи маҳаллий поездни муваффақиятли тарзда синовдан ўтказди.
Ушбу тарихий синов Жилин провинциясининг Чанчун шаҳрида бўлиб ўтди. «CRRC Changchun Railway Vehicles» компанияси томонидан ишлаб чиқилган поезд тўлиқ юкланганда соатига 160 километр тезликка эришган.
«Муваффақиятли синов водород энергияси технологиясини темир йўл транспортида қўллашда катта ютуқ бўлди», дейди ишлаб чиқарувчилар.
Қазиб олинадиган ёқилғида ёки ҳаво электр узатиш линияларида ишлайдиган анъанавий поездлардан фарқли ўлароқ, инновацион Хитой поезди водород билан ишлайдиган ҳаракатлантирувчи тизимга эга.
Синов маълумотлари ҳар бир километрга атиги 5 киловатт-соат ўртача энергия сарфини кўрсатди.