Норвегия Иккинчи Жаҳон урушидаги ҳаво бомбасини зарарсизлантирди

Норвегия Иккинчи Жаҳон урушидаги ҳаво бомбасини зарарсизлантирди

Норвегиянинг Элверум шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши давридаги портламай қолган бомбани зарарсизлантириш бўйича йирик операция давом этмоқда.

1940 йил 11 апрелда фашистлар Германияси томонидан ташланган 250 килограммли бомба Тернингмоэн ҳарбий полигонида топилган. Оғирлигининг ярми портловчи моддалардир ва унинг беқарор ҳолати туфайли уни хавфсиз кўчириш мумкин эмас.

«Тасодифий портлаш хавфи доимо мавжуд. Детонаторлар ҳаракатга, тебранишларга ва юқори ҳароратларга сезгир» – дейди портловчи моддалар бўйича мутахассис Крис Таарнебю Маукенг.

Хавфли вазифани бажариш учун Норвегия ҳарбийлари урушдан қолган ўқ-дорилар билан ишлашда катта тажрибага эга бельгиялик мутахассисларни олиб келишди.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан 250 метр радиусдаги аҳоли эвакуация қилинди, бир ярим километр узоқликдагиларга эса уйда қолиш тавсия қилинди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: