Анқара мэри Мансур Яваш Экрем Имамоғлу ҳибсга олингани сабабли Туркияда муддатидан олдин президентлик сайловини ўтказишга чақирди

«Агар бугун Экрем Имамоғлунинг ҳибсга олиниши содир бўлмаганида, эҳтимол, асосий мухолифат партиясининг муддатидан олдин президентлик сайловида қатнашиш учун номзодни аниқлаш бўйича праймеризида бундай катта иштирок бўлмаган бўларди. Бошқача айтганда, сиз ноқонуний иш қилганингизда, реакция жуда катта бўлади. Умид қиламанки, муддатидан олдин сайловлар Туркия учун намуна бўлади. Чунки рақибга тўсиқ қўйиш – демократия эмас. Муддатидан олдин сайловлар вақти келди. Чунки бу ёшларнинг ҳеч бири туғилганидан бери бошқа ҳукуматни кўрмаган», — дея Явашнинг сўзларини келтиради Cumhuriyet газетаси.