Испаниялик сайёҳларни олиб кетаётган вертолёт Нью-Йорк яқинидаги Гудзон дарёсига қулади

Олти киши ҳалок бўлди. Улар орасида Siemens компаниясининг Испаниядаги бош директори Агустин Эскобар, унинг рафиқаси ва уларнинг уч фарзанди бор.
Вертолёт Манхеттен марказидан пайшанба куни тушда ҳавога кўтарилган ва 20 дақиқадан сўнг дарёга қулаган.
Трамп қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, ҳалокат текширилаётганини маълум қилди.