Telegram’да букмекерлик хизматларини очиқ тарғиб қилиш ҳолатлари кўпайди — Рақобат қўмитаси

Telegram’да букмекерлик хизматларини очиқ тарғиб қилиш ҳолатлари кўпайди — Рақобат қўмитаси

 

Қўмита маълум қилишича, «рекламачилар» ахборот технологияларидан фойдаланиб, ўз шахсиятини яширмоқда ёки бошқа номлар орқали фаолият юритмоқда.

 

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни, жумладан, интернет орқали ҳам реклама қилиш қатъий тақиқланган.

 

Бироқ, Telegram каналларини юритувчи аниқ шахсларни топиш мушкул бўлиб қолмоқда. Шу сабабли, Рақобат қўмитаси керакли маълумотларни Киберхавфсизлик марказига юбориб, чора кўришни сўрамоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: