Ўзбекистонда иссиқхоналар учун ҳароратни назорат қилувчи “ақлли” плёнка ишлаб чиқарилади

Ўзбек олимлари иссиқхоналарда ҳароратни барқарор ушлаб турувчи нано-композит заррачалар яратди. Улар плёнкага қўшилиб, ҳавони мўътадил сақлайди.
Нано-заррачалар қуёшнинг ультрабинафша нурини инфрақизил диапазонга айлантириб, иссиқхона ичида ҳароратни +5…+7°C даражада ушлаб туради.
Бу эса одатий плёнкадан анча самарали: энергия сарфи 60% га камаяди, ўсимликлар 1,5–2 баробар тез ўсади, ҳосилдорлик 35–50% га ортади, сув тежалиши эса 30–90% гача бўлади.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди.