Путин Маскни мақтади

Путин Маскни мақтади

Россия президенти Владимир Путин америкалик тадбиркор, DOGE раҳбари Илон Маск сингари шахслар камдан-кам учрашини таъкидлади.

 

У бу ҳақда Бауман номидаги МДТУ талабалари билан учрашувда гапирди.

 

«У (Маск) Марс билан банд. Бундай одамлар инсоният орасида камдан-кам учрайди – улар муайян ғояга шунчалик берилиб кетган бўлади,» – деди Россия раҳбари.

 

РФ Президенти яна шуни қўшиб ўтдики, бугун қайсидир ғоя ақл бовар қилмас туюлса ҳам, вақт ўтиб кўпинча амалга ошади. Путин ўз сўзларини тасдиқлаш учун совет олими, ракета-космик тизимлари конструктори, академик Сергей Королевни мисол келтирди.

 

17 март куни Илон Маск ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида инсон кейинги беш-етти йил ичида Марсга илк бор қадам қўйиши мумкинлиги ҳақида пост ёзди. Шу билан бирга, унинг фикрича, бу сайёрани ўзлаштириш жараёнида асосий масала Ернинг технологик тараққиёти бўлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: