Малдив Исроил фуқароларини мамлакатга киритмаслигини маълум қилди

Малдив Исроил фуқароларини мамлакатга киритмаслигини маълум қилди

Малдив Республикаси Президенти Муҳаммад Муиззу Исроил фуқароларининг мамлакатга киришини расман тақиқловчи қонун лойиҳасини имзолади. Бу ҳақда президент маъмурияти матбуот хизмати маълум қилди.

 

Хабарга кўра, “Иммиграция тўғрисида”ги қонунга киритилган янги ўзгартиришга биноан, исроил* паспортига эга шахсларнинг Малдив ҳудудига кириши мутлақо тақиқланади.

 

Президент девони бу ҳужжат ҳукуматнинг Ғазо секторидаги вазиятга нисбатан тутган қатъий позициясини акс эттиришини таъкидлади.

 

Gazeta.ru’нинг ёзишича, ҳукумат исроил*нинг ҳаракатларини очиқ танқид қилишда ва ушбу давлатни халқаро жавобгарликка тортишга чақиришда давом этишини билдирган.

 

Мазкур қарорга жавобан Исроил Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Малдив оролларига сафар қилишдан тийилишни тавсия этди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: