Истанбулда 6,2 магнитудали зилзила юз берди

Истанбулда 6,2 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар берди.
Ер силкиниши Туркияга қўшни Греция, Руминия ва Болгарияда ҳам сезилди. Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилгани йўқ.
Истанбулдаги 3,9 ва 6,2 магнитудали кетма-кет зилзилалардан сўнг Силиври қирғоқларида яна 4,4 магнитудали зилзила содир бўлгани қайд этилди.