Ҳиндистон Кашмирдаги терактдан сўнг барча покистонликлар мамлакатдан чиқариб юборилишини эълон қилди — Тhe Times of India

Ҳиндистон Кашмирдаги терактдан сўнг барча покистонликлар мамлакатдан чиқариб юборилишини эълон қилди — Тhe Times of India

«Покистон фуқароларига Ҳиндистонга киришига рухсат берилмайди. Покистонликларга аввалроқ берилган барча визалар бекор қилинган ҳисобланади. Ҳозирда Ҳиндистонда бўлган ҳар қандай покистонликка мамлакатни тарк этиши учун 48 соат вақт берилади», дейилади Ҳиндистон ҳукумати баёнотида.

 

Нью-Деҳлидаги Покистон дипломатик муссиясининг ҳарбий маслаҳатчилари “персона нон грата” деб эълон қилинди. Улар Ҳиндистонни тарк этишлари учун бир ҳафта муддат берилди. Бундан ташқари, мамлакатлар орасидаги Аттари назорат пункти ёпилади.

 

22 апрел куни Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир минтақасида теракт содир этилгани ҳақида хабар берилганди. Журналистларга кўра, қуролланган террорчилар Паҳалгам шаҳри яқинидаги Байсаран водийсида сўқмоққа чиқаётган сайёҳларга ўт очган. Ҳужумда оқибатида камида 27 нафар сайёҳ ҳалок бўлган, йигирмага яқин одам яраланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: