Макрон: «АҚШнинг ғазаби Путинга қаратилиши лозим»

Макрон: «АҚШнинг ғазаби Путинга қаратилиши лозим»

Франция президенти Эммануэл Макрон ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган экан, Украинада уруш тўхтатиш шартларини муҳокама қилиш имконсиз эканлигини маълум қилди.

У бу ҳақда Мадагаскарга ташрифи пайтида LCI телеканали эфирида гапирди.

«Россия Киевга ҳужум қилишни давом эттирар экан, Украинадан бирон-бир шартга рози бўлишини талаб қилиш мумкин эмас. Вақтинчалик тинчлик – бу зарур бўлган биринчи қадам. Қолган барча нарса тинчлик музокаралари бўлиб, унда ҳарбий, ҳудудий ва хавфсизлик масалалари кўриб чиқилади,» – деб таъкидлади Франция раҳбари.

Макрон Украинанинг Америка келишув шартларини рад этиши гўё АҚШ президенти Доналд Трампнинг ғазабини келтиргани ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан, у Трамп билан шахсан вазиятни муҳокама қилганини ва бундай фикрларни адолатсиз деб ҳисоблаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, «АҚШнинг ғазаби Украинага эмас, балки Россияга қаратилиши керак».

Дўстларингизга ҳам юборинг: