Исроил БМТ вакили ўлдирилганини тан олди

Исроил БМТ вакили ўлдирилганини тан олди

Исроил ҳарбийлари ўтган ой Ғазо секторида содир бўлган воқеада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ходими танкдан отиб ўлдирилганини тан олди, деб ёзди BBC.

19 март куни Дайр ал-Балоҳдаги БМТ қароргоҳи вайрон қилиниши оқибатида бир ходим ҳалок бўлганда Исроил мудофаа кучлари бу манзилга зарба бермаганини айтган эди. Ҳодиса юзасидан ўтказилган терговнинг дастлабки хулосаси эса яҳудий давлати қўшини бинода “душман борлиги” ҳақидаги тахминда адашганини кўрсатди.

– Исроил ушбу жиддий воқеадан афсусда, – деган ҳарбий мулозимлардан бири. Келгусида шундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун тезкор сабоқ олиш ва қўшимча чора-тадбирларни баҳолаш мақсадида батафсил текшириш жараёни давом этяпти.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: