Саудия Арабистони Маккага махсус визасиз кирган, киришга уринганлар учун янги жазо чораларини эълон қилди

Саудия Арабистони ҳукумати Ҳаж мавсумида Маккага махсус визасиз кирган, киришга уринганлар учун янги жазо чораларини эълон қилди.
Эндиликда бундай шахслар ва уларга ёрдам берганлар 20 минг риялдан (тахминан $5331) 100 минг риялгача (тахминан $26,7 минг) жаримага тортилади.
Шунингдек, қонунбузарлар 10 йилгача депортация қилиниши ва уларнинг ер усти транспорт воситалари мусодара қилиниши таъкидланди.
Яқинларингизни Ҳажга қонуний йўллар билан бориш ҳақида огоҳлантиринг!