Украина 60 ёшдан ошган эркакларни фронтга юборишни таклиф қилмоқда

Украинада 60 ёшдан ошган эркакларга Украина Қуролли кучлари сафига киришга рухсат беришни таклиф қилинди.
Бу ҳақда хориж ОАВлари хабар бермоқда.
Тегишли қонун лойиҳаси, таъкидланганидек, Олий Рада депутатлари томонидан рўйхатга олинган.
Мавжуд маълумотларга кўра, сафарбарлик ёшига етмаган эркаклар бир йил муддатга шартнома имзолашлари мумкин бўлади.
Офицерлар корпусининг номзодлари Украина Бош штаби томонидан тасдиқланиши керак.