Урганч аэропортига 223 млн доллар сармоя киритилади

Бугун Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташриф буюриб, Урганч халқаро аэропортини ривожлантириш бўйича йирик лойиҳа билан танишди.
Унга кўра, учиш-қўниш йўлаги, йўловчи ва юк терминаллари қурилади, замонавий ёритиш ва сигнализация тизимлари ўрнатилади, шунингдек, махсус техника ва ускуналар харид қилинади.
Таъкидланишича, ҳалқаро тендерда ғолиб чиққан Кореянинг Incheon International Airport Corporation компанияси аэропортни бошқариш ва ривожлантиришда ҳамкор бўлади.