Зеленский Украина президенти девони раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Алексей Арестовичга қарши санкциялар жорий қилди

Зеленский Украина президенти девони раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Алексей Арестовичга қарши санкциялар жорий қилди

Украина президенти мамлакат Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг шахсий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги қарори кучга кириши назарда тутилган фармонни имзолади.

Унга кўра, жами 76 нафар шахс ва 81 та компанияга нисбатан чекловлар жорий этилди. Cанкциялар рўйхатига Украинани тарк этган Арестович ҳам киритилган.

Арестович 2023 йил январ ойида Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси лавозимини тарк этганди. Бунга унинг Днепрдаги кўп қаватли уйни вайрон қилган Россия ракетасини аслида Украина ҳаво мудофаа тизими нотўғри тарзда уриб туширган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги баёноти сабаб бўлган.

Украинада Арестовичга қарши иккита жиноий иш қўзғатилган – бири «зўравонликни тарғиб қилиш» (видеодаги аёллар ҳақидаги сўзлари туфайли), иккинчиси “ёлғон гувоҳлик бериш” (Олий Рада депутати билан рус тили бўйича можаро туфайли).

Бундан ташқари, Россияда Арестович оммавий равишда терроризмга чақиришда ва Россия ҳақида «фейклар» тарқатишда айбланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: