TikTok махфийлик қоидаларини бузишда айбланди

TikTok махфийлик қоидаларини бузишда айбланди

TikTok Европалик фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини Хитойга узатгани учун 530 миллион евро жаримага тортилди. Бу ҳақда Ирландия маълумотларни ҳимоя қилиш комиссияси баёнотида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, TikTok баъзи Европа Иттифоқи фойдаланувчиларининг маълумотларини Хитойдаги серверларда сақлаганини тан олган. Бу эса Европанинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш қоидаларига зид ҳисобланади.

Дастлаб TikTok раҳбарияти бу ҳолатни инкор этган, яъни Европа ва АҚШ фойдаланувчиларининг маълумотлари Хитойда сақланмаганини даъво қилган эди. Бироқ 2025 йил апрелида компания айрим маълумотларнинг Хитой серверларига узатилганини регуляторга билдирган. Айтилишича, буни TikTok’нинг ўзи ҳам фақат 2025 йил февралида билган.

Назорат органлари ушбу ҳолатни жиддий ҳуқуқбузарлик деб баҳолади ва TikTok’ни ЕИ қонунларига зид ҳаракат қилганликда айблади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: