Озарбойжон президенти 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди

Илҳом Алиев Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун Москвага бормайди. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
«Афсуски, Алиев келмаслиги ҳақида хабар олдик. Улар уни Ҳайдар Алиевга бағишланган ички тадбирларда иштирок этиши кераклигини тушунтиришди», – дея таъкидлади Ушаков.
Россия ва Озарбoйжон ўртасидаги муносабатлар 2024 йил декабрида совуқлаша бошлаган эди. Аввалроқ Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли Бокудан Россиянинг Грозний шаҳрига йўл олган самолёт Қозоғистон ҳудудида ҳалокатга учраган эди. Маълумотларга кўра, ҳалокатга Россиянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими сабабчи бўлган.
Алиев охирги марта 2015 йилнинг 9 май куни Москвадаги ҳарбий парадда иштирок этган, деб ёзади “Ведомости” газетаси.